Фарғона вилояти Олтиариқ туманида сув талашиш оритдан юзага келган можаро чимилдиқ кўрмаган ёш йигитнинг ўлими билан якун топди.

Жасур исмли йигитнинг ота-онаси туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот ходимларидан норози. Фарзанд доғидан куйган она ҳақиқат талаб қилиб, айбдорларга тегишли жазо қўлланилишини сўрамоқда.

Тўйи арафасида чимилдиққа эмас қабрга кирган йигитни онаси Президентга мурожаат қилди. Айбдорлар тўлиқ жазосини олишини сўраётган она тергов ҳаракатларидан қаттиқ норози. Чунки асосий айбдорлар ўз жазосини олгани йуқ.

Қуйидаги видеолавҳаларда Effect.uz мухбири Машҳур Назаров олиб борган журналистик суриштирув жараёнларини томоша қилишингиз мумкин.