Аввалроқ Фарғона вилоятининг икки футбол жамоаси “Нефтчи” ҳамда “Турон” ўртасидаги матчни бошқарган ҳакам Шуҳрат Насибуллаев мезбонлар мухлиси ва футболчилари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди.

Фарғона вилояти ИИБ ҳолатни назоратга олганлигини маълум қилди. Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда. Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига конуний баҳо берилади.

Бугун, 1 декабрь куни Про-Лиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Турон” учрашуви якунлангач ўйинни бошқарган ҳакамга жуда жиддий ҳужум уюштирилди. Бунга сабаб “Турон” жарима майдонида бўлган вазиятда ҳакам Шавкат Насибуллаев 11 бир метрлик жарима зарбасини белгиламагани бўлди.

Учрашув якунлангач, аламзада футболчи ҳакамни сакраб келиб тепди. Ҳакам бу вазиятда майдондан қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув тақдири чемпионлик ва Суперлига йўлланмаси учун ўйналди. Якунда йўлланма ва кубок Яйпаннинг “Турон” жамоасига насиб қилди.