“Америка овози” нашрининг хабар беришича, Нигериянинг Борно штатида ўнлаб деҳқонларнинг боши танасидан жудо этилган ҳолда топилди. Яна ўнлаб киши йўқолган.

Бедарак кетганлар орасида аёллар ҳам бор. Баъзилар қурбонар сони 70 нафаргача бўлишини  айтмоқда. Экин майдонлари ёқиб кетилган. Жиноятни ким амалга оширгани маълум эмас.

Маълумот учун, ҳудудда “Боко Ҳарам” ҳамда “Исломий давлат” гуруҳлари жуда фаол. Ҳар икки гуруҳ фаолияти натижасида сўнгги 10 йил ичида камида 30 минг одам ўлган.

Қизиқ қатл учун айнан нега деҳқонлар танланди?