“Тоттенхем” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси“ га қарши ўйин (0:0) дан сўнг “шпорлар”нинг АПЛ жорий мавсумида ғолиб бўлиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Тоттенхем Премьер лига олтинлари учун пойгада йўқ, чунки биз от эмасмиз. Биз кичкина, ёш отмиз – пони, фарқимиз шунда. Агар кимдир ғалаба қозониши керак бўлса, бу “Тоттенхем” эди. Кийиниш хонасидаги ўйинчиларни дурангдан тушкун кайфиятда кўрдим ва бу ажойиб, деди Моуриньо.

“Челси” бош мураббийи Френк Лемпард ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Агар сиз жуда истеъдодли мураббий бўлмасангиз. Жозе Моуриньо каби натижаларга эриша олмайсиз. Мен уни мураббий сифатида ҳурмат қиламан.  Жозе ўз фикрига эга бўлиши мумкин. Бу муаммо эмас. “Тоттенхем”нинг  ўйин услуби ажойиб, “Манчестер Ситига қарши ўйин буни исботламоқда.

Бундан ташқари, менимча, бу жамоа шунчалик иқтидорлики, улар ҳар хил усулда ўйнашлари мумкин. Аммо бизнинг жамоамизда мувозанат бор. “Челси” ҳимояда яхши ўйнади. Кейн ва Соннинг рейдларини тўхтата олганимиздан хурсандман.

Лондон дербисида ҳисоб очилмади. Шундай бўлса-да “Тоттенхем” турнир жадвалининг биринчи поғонасига яна қайтди. “Шпорллар” ҳисобида 21 очко мавжуд. “Ливерпуль” ҳам шпорлар билан бир хил очко жамғарган. “Челси” 19 очко билан 3-ўринга жойлашган.

Ҳумоюн Орипов