Италия “А” серияси 9-турида “Женоа” “Парма” клуби билан баҳс олиб боряпти.

Генуяликлар сафида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг дастлабки голини урди.

Ўйиннинг 50-дақиқасида рақиб жарима майдончасидаги палапартишликдан сўнг тўпни қабул қилган Элдор дарҳол зарба йўллади ва ҳисобни қисқартирди.

Гап шундаки, Шомуродов ТОП-5 чемпионатларда гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сампдория” билан ўтказилган кубок ўйинида Элдор Шомуродов жамоадошининг голига ассистентлик қилган эди.

Ҳумоюн Орипов