Жаҳонгир Отажонов ва клипмейкер Ҳабибулло  Набиев “Уйнасан” клипи бўйича пайдо бўлган жанжални тўхтатишди. Яьни хонанда Жаҳонгир Отажонов ва Ҳабиб Набиев биргаликда Instagram' нинг жонли эфирда барча келишмовчиликка нуқта қўйди. Бироқ клип интернетга қайта юкланмаган.

“Мен бунақа қилиб нон еганимдан кўра тезак еганим яхши” – Жаҳонгир Отажонов “Ўйнасин” клипидан воз кечди (видео)

Ҳабиб Набиев жонли эфирда” “Бу клип яхши чиқиши учун жамоамиз билан кўп меҳнат қилдик. Бу ишлар икки карра икки тўрт эмас. Агар бу ишда мендан, ижодий жамоадан айб ўтган бўлса, кичик бошим билан узр сўрайман. Ака, клипни қайта қўйиш керак. Бунга одамларнинг ўзи баҳо  беради”.

 

Жаҳонгир Отажонов жонли эфирда: “Берган пулимга розиман. Шу ерда харажат қилишни, бизга қисмат қилибди. Худо ўзи беради. Узр сўраш шартмас укам. Буларга мен ҳам сабабчиман. Сен ҳам мендан ҳафа бўлма. Қарс икки қўлдан чиқади. Кўнглингни оғритган бўлсам, Аллоҳ учун мендан рози бўл”.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистонга қайтганидан кейин, клипмейкер билан ўртадаги барча ҳисоб-китобни тугатишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Отажонов “Ўйнасин” клипини суратга олган режиссёр Ҳабибулло Набиевни кўчирмакашликда айблади. Унинг таъкидлашича, 20 ноябрь куни YouTube’да премьера қилинган ушбу клипнинг айрим саҳналари украиналик хонанда Макс Барскихнинг “Соҳиллар” (Берега) клипидан кўчирилган.

Ушбу мурожаат эълон қилинганидан сўнг хонанданинг расмий YouTube каналидан “Ўйнасин” клипи ўчириб ташланди. “Ўйнасин” клипидаги Жаҳонгир Отажоновнинг кул ранг либосдаги образи, шу рангдаги ялтироқ саҳна ҳамда отли аттракциондаги саҳналар ҳақиқатдан ҳам Макс Барскихнинг “Соҳиллар” клипидаги саҳналар билан бир хил.

Шунингдек, интернет фойдаланувчилари “Ўйнасин” қўшиғи сўзлари Аҳрор Усмоновнинг шу номли қўшигидан кўчирилганини таъкидлашмоқда.

Беруншоҳ Умуров

Муниса Ризаева сирли ошиққа турмушга чиқяптими?

“Аллоҳ розилиги учун” – “Уммон” гуруҳи аъзоси Шоҳруҳ санъатни тарк этди (видео)