Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов шу йилнинг 7 декабрь куни лавозимдан озод этилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, 7 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ички Ишлар вазирлигининг “Маърифат зали”да Конститутция куни муносабати билан нутқ сўзлайди.

“Ушбу тадбирда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан олинади ва бошқа бир қатор бошқарув элитасида кадрлар алмашинув жараёнига гувоҳ бўламиз”, дейилади телеграм каналларда тарқатилган хабарда.

Маълумот учун, Пўлат Бобожонов президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланган. 1961 йилда туғилган Пўлат Бобожонов 2012 йилдан бери Хоразм вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган эди. Бунгача Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Бухоро вилояти прокурори лавозимларида ишлаган. 2006—2011 йилларда Жиззах вилояти прокурори бўлган.

Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимида Абдусалом Азизовни алмаштирди. Азизов 2017 йил январида ички ишлар вазири этиб тайинланган эди. Айни вақтда Абдусалом Азизов ДХХ раиси ҳисобланади.

Facebook Comments