Бугун, 1 декабрь куни Про-Лиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Турон” учрашуви якунлангач ўйинни бошқарган ҳакамга жуда жиддий ҳужум уюштирилди.

Бунга сабаб “Турон” жарима майдонида бўлган вазиятда ҳакам Шавкат Насибуллаев 11 бир метрлик жарима зарбасини белгиламагани бўлди. Учрашув якунлангач, аламзада футболчи ҳакамни сакраб келиб тепди. Ҳакам бу вазиятда майдондан қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлади.

 

Ҳолатга аралашган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар ҳам бу пайтда нима бўлаётганини унча англамай қолишди, видеодаги лавҳаларда кўриш мумкинки, уларнинг аксарияти ҳакамга тажовуз уюштираётган мухлисларни тўхтатиб қолишган бўлса, аксарияти тартибсизликни тўхтатишга ҳаракат қилишди.

Умид қиламизки мутасаддилар бу масалага жиддий эътибор қаратиб, жамоа ва қўполлик қилган футболчига нисбатан чора кўришади.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув тақдири чемпионлик ва Суперлига йўлланмаси учун ўйналди. Якунда йўлланма ва кубок Яйпаннинг “Турон” жамоасига насиб қилди.