Кеча, 29 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 870 (+61) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
Андижон вилоятида 2 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 27 нафар,
Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 70 151 (+104) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда 2111 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.