Сингапурлик шифокорлар янги туғилган чақалоқда коронавирусга антитанача борлигини аниқлашди. Бу ҳақда 29 ноябрь куни маҳаллий “Straits Times” газетаси хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, гўдакнинг 31 ёшли онаси ҳомиладорликнинг ўнинчи ҳафтасида коронавирусга топширган тест таҳлиллари мусбат чиқди. Хасталик енгил кўринишда ўтган ва икки ярим ҳафтадан сўнг аёлга шифохонадан рухсат берилган.

Ноябрь ойида у ўғлини дунёга келтирди. Унда COVID-19 чиқмади, лекин коронавирусга антитанача топилди. Шифокорлар “қалқон”нинг аёлдан болага ўтганини маълум қилишди. Негаки, онанинг ўзида COVID-19га антитанача ғойиб бўлганди.

Таъкидланишича, бундай ҳолат Сингапурда биринчи марта кузатилмаяпти. Негаки, апрель ойида ҳам 36-ҳафтада коронавирусни юқтириб олган маҳаллий фуқаро она бўлган. Айнан ўша гўдак, нашрнинг маълум қилишича, антитанача билан дунёга келган биринчи бола бўлиши мумкин.

Facebook Comments