Effect.uz жамоаси Жиззах вилояти Фориш туманида бир қанча фуқаролар мурожаатини тинглади. Айтилишича, бу ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга берилган ерлар вақт ўтиб, номаълум сабабларга кўра қайта олиб қўйилмоқда.

Норози кайфиятдаги тадбиркорнинг онаси эса бу маълумотларни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевгача етиб бориши, акс ҳолда президент қабулига боришини айтмоқда.

 

Тадбиркорларга кўра, ер туман ҳокими ҳаракатлари билан булардан ҳам бойроқ бўлган туман депутатига бериб юборилмоқда. Депутат эса бу ерда кластер очишни мақсад қилган ва давлатга шу йўл билан ўзини кўз-кўз қилмоқчи бўлган.

“Бизда камбағаллик камаймаяпти, аксинча ривожланяпти. Тўғриси, чарчадик!” – Форишда ҳоким ва депутат “ўйини” (видео)

Бунинг эвазига давлат кластер учун депутатнинг яқини ҳисоб рақамина 9 миллиардга яқин субсидия ажратиб бериши кутилмоқда. Бу пуллар ҳақиқаттан ҳам кластер учун ишлатилинадими? Форижда кластер қилиш учун қуруқ ердан кўпи йўқлигига гувоҳ бўлган таҳририят ходимлари ҳоким ва депутатнинг бу “ўйини” ортида қандай сирлар яширинганини очиқламоқчи.

Мард-у-майдон замонда Ўзбекистонда катта раҳбарларнинг коррупцияга аралашиши одатий ҳолга айланиб улгурган. Шу туфайли бу материал тегишли органлар томонидан ўрганилиши тарафдоримиз ва бу учун керакли ҳаракатларни амалга оширамиз.

Айрим маълумотлар шуни тасдиқлаятики, субсидия сифатида олинадиган пуллар Жиззах вилояти ва туман раҳбарлари ўртасида бўлиниши мумкин экан. Бу якуний хулоса эмас албатта, исми айни вақтда таҳририят томонидан сир тутилаётган депутатнинг бу масала юзасидан изоҳ бериши сўраб қолинади.

Бундан ташқари, Фориш тумани ҳокими Абдували Мустановга ўз ҳаракатлари қанчалик тўғри эканлиги юзасидан савол берилади. Курсиси қимирлаб қолгани тахмин қилинаётган вилоят ҳокими Эргаш Солиевга эса самимий саломларимиз бўлсин…

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев