Данияда яшовчи Матильда Кантор суратга олган мушук қулоғида Адольф Гитлернинг юзини кўриш мумкинлигини пайқаб қолди. У Facebook саҳифасида бўлишган мушукнинг сурати интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди, деб ёзади Daily Mail.

Даниялик аёлнинг сўзларига кўра, у мунтазам равишда мушук кўпайтирадиган дўстиникига ташриф буюрганда уларни суратга олган. У Килли лақабли мушукнинг суратларини томоша қила туриб, унинг қулоғида ғалати нарсани сезиб қолган. Унинг фикрига кўра, у Адольф Гитлер портретига ўхшаш.

У ерда унинг кўзи, бурни ва мўйловларини ҳам кўриш мумкин. 38 яшар Матильда кейинчалик суратларни Facebook саҳифасига жойлаштирган, натижада мунозаралар бошланган.

Баъзилар силуэт ҳақиқатан ҳам Гитлерга ўхшайди, деган фикрга қўшилган. Бироқ бошқалар ўз версияларини таклиф қила бошлаган. Масалан, мушук қулоғининг ички қисми ёзувчи Эдгар Алан Пога ҳам ўхшатилган.

“Мен ишонаманки, дунёда осмон билан ер ўртасида биз кўришга одатлангандан кўра кўпроқ нарса бор”, − дейди Матильда.

Аёлнинг сўзларига кўра, у расмнинг бундай қизғин муҳокамасини кўрганидан мамнун ва бу борада тасвир ўзига хос машҳурликка эга.

Facebook Comments