АҚШ янги президенти сифатида сайланган 78 ёшли Жо Байденнинг ити билан ўйини жароҳати билан якунланган. Бу ҳақда CNN нашри ёзмоқда.

Шифокорлар Жо Байденни текширувдан ўтказгач, унинг оёғида иккита синиқ борлигини аниқлашди. Кекса сиёсатчи учун ўтказилган текширувнинг янги натижалари ҳозирча салбий бўлиб турибди.

“Компютер томографияси латерал ва ўрта сфеноид суякларнинг филаментли синишларини тасдиқлади”, дея ёзмоқда нашр шифокорнинг сўзларига таяниб.

Эндиликда жароҳати туфайли Байден махсус поябзал кийишига тўғри келади. Дастлаб АҚШ медиаси президент сайловида ғолиб чиққан Байден тўпиғини бураб олгани ҳақида ёзишди. Бироқ шифокорлар қўшимча текширув ўтказиб, ташхисга аниқлик киритишди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари АҚШнинг янги президенти Жо Байден кўчиб келадиган Оқ уйда сиёсий экспертлар билан бирга уй ҳайвонлари ҳам яшаши ҳақида бонг уришганди. Катта эҳтимол билан бу ҳайвон ит ва мушук бўлиши мумкин.