Собиқ “Уммон” гуруҳи аъзоси Шоҳруҳ ўзининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирида санъат оламини тарк этганини маълум қилди. Эндиликда, Шоҳрух Аллоҳ йўлида беминнат ҳизмат қилади.

“Санъат оламидан кетдим. Қилган гуноҳларимизни Аллоҳнинг ўзи кечирсин. 12 йил давомида санъат соҳасида фаолият юритдим. Шу вақт мобайнида, одамлар олқишига сазовор бўлдик, обрў-эътиборга эга бўлдик.

Аммо барибир, ёш катта бўлгандан кейин, ҳаловатинг бўлмай қолади. Бу йўлдан қачон чиқарканман деб, ҳар доим ўзимга савол берардим. Шукурки, акам Сардор Раҳимхон сабабчи бўлиб, бу йўлдан чиқишимга ёрдам бердилар ва кеча сўнгги қарорни қабул қилдим.

Ҳа, булар мен учун тугади. Раҳмат сизларга! Санъатда бўлмасада, Аллоҳ йўлида бирга бўламиз. Ашула айтиш яхши нарса эмас, бу нарсани олдин билмасдим, аммо ҳозир буни ҳамма билади ва мен ҳам билиб олдим.

Бу йўлдаги одамларни ҳам, яхши йўлга қайтишини истардим. Аллоҳ розилиги учун ҳам айнан бу йўлни тарк этдим. Сиз, азизлар ҳам мени тўғри тушунасизлар деб ўйлайман”. деган Шоҳруҳ.

Муниса Ризаева сирли ошиққа турмушга чиқяптими?

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Зоҳид Рисхиев “Уммон” гуруҳидан чиқиб кетганди. Шундан сўнг, гуруҳнинг яна бир аъзоси Жасур ҳам Зоҳид танлаган йўлдан кетди.

Таъкидлаш жоизки, шу вақтгача “Уммон” гуруҳининг ягона аъзоси бўлиб қолаётган Шоҳрух ҳам, санъатдан воз кечиб, яхши йўлга ўтишини билдирди. Шу тариқа, “Уммон” гуруҳи тўлақонли парчаланди.

Беруншоҳ Умуров