Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, мамлакатда шахмат спортининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган инсон, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Акром Тошхўжаевнинг бутун меҳнат фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ўтган. Узоқ йиллар “Ўзбекистон” телеканалида, 2004 йилдан то нафақага чиққунга қадар “Спорт” телерадиоканалида ишлаган.

Маълумот ўрнида, Акром Тошхўжаев ўзбекистонлик биринчи ва ҳозирча ягона жаҳон чемпиони (катталар ўртасида) Рустам Қосимжоновнинг чемпионлик тожи учун ўтказган ўйинларини юксак савияда шарҳлаган эди.

Facebook Comments