AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп президентлик лавозимига 2024 йилда яна даъвогарлик қилмоқчи. Бу ҳақда The Daily Beast хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, AҚШнинг амалдаги раҳбари бу ҳақда рақиби, демократлардан номзод Жо Байденнинг инаугурация куни эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Демократик партиядан ўз номзодини қўйган Жозеф Байденга президентлик сайловида мағлуб бўлди ва ҳокимиятни унинг измига беришга рози бўлди.

Facebook Comments