Твиттер тармоғида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов томонидан берилган баёнот соҳта бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Бундан бироз  олдин, “Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр”, – деган баёнот чиққан эди.

“Twitter'да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига очилган @a_h_kamilov аккаунти Вазир Абдулазиз Камиловга тегишли эмаслигини маълум қиламиз.

ТИВга доир хабарлар қуйидаги расмий манбаларда эълон қилинади.

Veb-sayt: www.mfa.uz

Facebook: https://www.facebook.com/MFAUZB

Telegram: https://t.me/uzbekmid va https://t.me/uzbekmfa

YouTube: https://www.youtube.com/c/uzbekmfa/

Twitter: https://twitter.com/uzbekmfa

Instagram: https://www.instagram.com/a.h.kamilov/ ”, – дейилади хабарда.

Facebook Comments