Бугун, 29 ноябрь тонгида Тошкент вақти билан Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Стаплес Center аренасида юлдузли бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ва тўртта дивизион собиқ чемпиони Рой Жонс (66-9, 47 КО) ўртасидаги жанг кечанинг асосий воқеаси бўлади. Кўргазмали жанг 8 раунддан иборат бўлиши айтилган.

Шунингдек, бокс кечаси доирасида яна иккита жанг ўтказилади:

Жейк Пол (1-0, 1 КО) — Нейт Робинсон (проф боксдаги дебют).

Баду Жек (22-3-3, 13 КО) — Блейк Маккернан (13-0, 6 КО).

54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Жонс ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан тонги соат 08:00—09:00 оралиғида бошланади.

Жангни Россиянинг Рен-ТВ ҳамда Ўзбекистоннинг UzReport телеканаллари жонли эфирда намойиш этиши кутилмоқда.

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангни тўғридан-тўғри қуйидаги ҳаволада ҳам кўриш мумкин.