Қозонда тугалланмаган қурилиш биносидан пастша тушиб кетган ўзбекистонлик қурилиш ходими вафот этди. Ҳолат бўйича Қозон прокуратураси текширув бошланган.

Маълум қилинишича, фожиа Глушко кўчасида содир бўлган. Бу ерда қурилаётган автотураргоҳнинг иккинчи қаватидан бир ишчи пастга йиқилиб тушди. Оқибатда у олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

Марҳумнинг ҳамкасбларига кўра, у Татаристонга Ўзбекистондан ишлаш учун келган. Қозон прокуратураси тафтиш ташаббуси билан чиқиб, унда қурилиш компаниясида хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини обдон текширадилар.

Facebook Comments