Бугун, 29 ноябр куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Боймоқли қишлоғи ҳудудидаги, халқ тилида “Жума бозор” номи билан таниқли бозор ёнидаги “Қумқўрғон пахта заводи”да катта миқдордаги пахта уюми ёниб кетган.

 

Ёнғин бўлганини тасдиқлаган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимининг Kun.uz сайтига маълум қилишича, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Маълумот учун, бундан олдин Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги пахта қабул қилиш пунктида ҳам эркак кишининг оловдан нотўғри фойдаланиши оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.