Таниқли хонанда Муниса Ризаева уйига ишдан қайтгач ажойиб сюрпиризга гувоҳ бўлди. Гап шундаки, Ризаева номаълум сирли ошиқ томонидан унинг уйи олдига катта гулдаста ва қизил гуллардан чиройли йўлакка дуч келади.

Бундан ҳайратда қолган Муниса Ризаева бу йигитга турмушга чиқиш ёки чиқмасликка боши қотаётгани ҳақида айтади.

“Чиройли сюрприз ва сирли ошиқ, нима дейсизлар турмушга чиқайми ёки йўқ”, дейди Ризаева эълон қилинган видеода.

 

Айни вақтда бу сирли ошиқ ким эканлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Муниса Ризаева 34 ёшни қарши олди. Хонанданинг яқинлари, мухлислари уни ажойиб сюрприз орқали табриклашган эди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик хонанда Жасур Ғоипов, “Шок.уз”га берган интервьюсида 2014 йил Муниса Ризаева билан тўйи нима сабабдан бузилгани ҳақида ҳам гапирганди.

“Муниса билан тўйимиз бўлмагани, аввало тақдир. Бунга кўп нарсалар сабаб бўлиб қолди. Муниса иккаламизни ‘ўқитиб’ ажратиб юборишди. Бизнинг энг катта хатомиз — тўйимиз бўлаётганини оммага чиқариб юборганимиз. Муносабатларимиздан PR қилмоқчи бўлмаганмиз.

Мен ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Балки муносабатларимиз яна тикланар, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен ҳозир бўйдоқман, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Муниса билан эслайдиган хотираларимиз кўп, у билан ҳозиргача яхши муносабатдамиз”, деган Жасур Ғоипов.

“Ҳалиям Муниса Ризаевани яхши кўрасизми?” деган саволга Жасур Ғоипов “Уни яхши кўрмасликнинг иложи бўлмаса керак” дея жавоб берган.

Бироқ Ғоипов 2014 йилнинг 26 декабрь куни “Яккасарой” ресторанида дабдабали тўй қилиб, Феруза исмли қизга уйланган эди. Тўйга ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрган.

Беруншоҳ Умуров