Археологлар фашистлар Германияси раҳбариятининг махфий яширин йўлаги деб тахмин қилинган жойни кўздан кечирганларида у ердан тилла тангалар ва аввал ҳеч ким кўрмаган фотосуратлар чиқди. Бу ҳақда  Express нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, яширин жой Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдан 600 километр шимолда топилган.

Қазишма ишлари давомида археологлар ушбу жойдан фашистлар Германияси етакчиси Адолф Гитлер ва италиялик диктатор Бенито Муссолинининг пиёда сайр қилишдаги умумий фотосуратини, шунингдек, Германияда Иккинчи Жаҳон уруши даврида ишлаб чиқарилган олтин тангалар солинган қутини топишган.

Facebook Comments