Андижон вилояти 46-мактаб директори Неъматов Узоқжон Маҳмудович вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг аудиоси орқасидан келаётган танқидлар ноўрин эканлигини ва ушбу бўхтонларни деб 3 кундан бери ухлай олмаётгани ҳақида айтди.

Мен Андижон вилояти Пахтаобод тумани 46-мактаб директориман. Сўнги пайтларда Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг аудиолари тарқалиб кетди.

Ушбу аудиони тарқатган блогер ва журналистлар фикрига асло қўшилмайман. Андижонга келинглар, аслида қандайлигини кўрсатаман.

Вилоят ҳокимига пахта қўйиш ёки бошқа ниятдамасман, аммо мен шу кишига айтилаётган бўхтонларни деб 3 кундан бери ухлай олмаяпман. Ҳамма ҳам хато қилади…

Илтимос, Андижон ҳокими шанига ёмон гапирмасликларингни сўраб қоламан, у киши яхши одам.  Мана олдимга келсангиз, Андижонни айлантириб кўрсатаман қанчалик гуллаб-яшнаб кетганини…“, – дейди ўзининг видеомурожаатида.