Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида 65 яшар эркак вояга етмаган ногирон қўшнисини мунтазам зўрлаб келгани ҳақидаги хабар турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Жабрдийданинг онаси дастлабки тергов босди-босди қилиб юборилгани, бу бўйича юқори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилинганидан сўнг қайта жиноий иш қўзғатилганини айтади. Маълум бўлишича, 65 ёшли эркак вояга етмаган ногиронлиги бўлган 16 ёшли қўшни қизни зўрлаб келган.

Андижонда 65 яшар эркак вояга етмаган ногирон қўшнисини мунтазам зўрлаб келган

Жабрдийда Н.Н. (исми ўзгартирилган) II-гуруҳ ногиронлиги бўйича рўйхатда туради ва ўз тенгдошларига нисбатан ақлан заифроқ. Шу боис у ўз вақтида ўзи билан юз берган ҳолатларнинг нечоғлик жирканчлигини англай олмаган. Қизнинг онасининг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса бир неча маротаба содир бўлган.

Ногирон қизни зўрлаб келган 65 ёшли эркакка жиноят иши очилди

Effect.uz мухбири Машҳур Назаров ва Бекзод Раҳмонов ҳар икки тараф вакилларини ўрганиб, хулосани томошабиннинг ўзига қўйиб беришди. Қуйидаги видеолавҳаларда айнан журналистик суриштирув олиб борилганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.