Ўзбекистонда “Sputnik V” вакцинаси синовлари 2020 йилнинг охирига режалаштирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаевга таяниб, “Спутник” хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19га қарши Россия вакцинасининг клиник синовларини 2020 йил охири – 2021 йил бошларида бошлашни кутмоқда ҳамда Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан музокаралар давомида 500 та дозада “Sputnik V” вакцинаси сўралган”, дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу препаратнинг 5 000 та дозаси сўралганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Шу билан бирга, Хаджибаевнинг сўзларига кўра, хитойлик шериклар ўзларининг 6 000 дозали вакциналарини Ўзбекистонга клиник синовлар учун етказиб беришган.

Facebook Comments