Бугун, 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72718 (+71) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,

Андижон вилоятида 5 нафар,

Жиззах вилоятида 4 нафар,

Қашқадарё вилоятида 2 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 10 нафар,

Сурхондарё вилоятида 6 нафар,

Фарғона вилоятида 11 нафар,

Тошкент вилоятида 23 нафар,

Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 69 980 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда 2130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Facebook Comments