Америкача орзу Қозоғистонда ушалди – 20 ёшли темирйўлчи бир зумда дунёга машҳур DJга айланди. Яқинда уни Грэмми мукофотига номзод қилишди.

Қозоғистонлик 20 ёшли Имонбек Зейкенов бир зумда дунёга машҳур DJга айланди десак хато бўлмайди. Унинг америкалик рэпер Saint Jhn.нинг Roses қўшиғига яратган ремиксини дунё топ-чартларига чиқди. Сиз бу қўшиқни албатта эшитгансиз.

2020 йил давомида ушбу қўшиқ Америка ва Европанинг топ 10талигида ва Shazamда узоқ вақт давомида бўлди. Кейинроқ Уoutubeда томоша қилинишлар сони 120 миллиондан ошиб кетди. Spotifyда эса Имонбекнинг ремикси 1 миллиарддан ортиқ маротаба эшитилган.

Бугун эса уни Аску шаҳрида яшовчи 20-ёшли темирйўлчи 2021 йилнинг энг яхши ремикс яратувчиси сифатида Американинг нуфузли “Грэмми-2021” мукофотига лойиқ деб топишди. Имонбек энди нафақат ўз ватанида балким бутун дунёга машҳур бўлди.

Saint Jhn.нинг қўшиғининг оригинали мана бу ерда.