Айни кунларда футбол мухлислари учун қайғули кунлардир. Сабаби, футбол афсонаси Диего Армандо Марадона 60 ёшида ёриғ дунёни тарк этди. Унинг вафотига кутилмаган юрак хуружи сабаб бўлган.

Effect.uz ходими Беруншоҳ Умуров барча футбол мухлислари учун афсона бўлган футболчи ҳақида таъсирли мақола ёзди. Уни қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Афсонанинг футболда порлаши

Диего Армандо Марадона – 1960 йил 30 октябрь куни Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес яқинидаги Ланус шаҳрида туғилган. Дастлаб, футболчилик фаолиятини “Аргентинос Хуниорс” футбол клубида бошлаган.

Фаолияти даврида клублар орасида Италиянинг “Наполи” клуби таркибида сезиларли из қолдирган ва тержа жамоаси билан Жаҳон чемпиони деган унвонини қўлга киритган.

Марадонанинг “бриллиант” қўли

1986 йилги Жаҳон чемпионатини ёши катталар эсдан чиқармайдилар. Аммо, ёш авлод ўша йилги Жаҳон чемпионатини биргина Марадонанинг голи билан эслайдилар.

Чунки, мазкур ўйинда биргина Марадонага “қўл” билан ўйнашга рухсат берилганди. Яъни Марадона Англия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Питер Шелтин дарвозасига қўли билан гол урганди.

Ўлим бу  – асл ҳақиқат

“Наполи” ва Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Марадона 2020 йилнинг 11 ноябрь куни касалхонага ётқизилди. Собиқ футболчида субдурал гематома операция ўтказилди.

Шундан сўнг, Марадона спиртли ичимликларга қарамлик учун даволаниш учун клиникага олиб борилиб, 25 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмган.

Марадона ўлимидан олдин журналистнинг: “Ўзингизнинг дафн маросимингизда нима дейсиз?” деган саволига қўйидагича жавоб қайтарди. “Менинг қабрим тошига “Раҳмат, тўп”, дея ёзинг деган буюк афсона.

Ҳаёт давом этаркан, биз Марадонани эслашда давом этамиз!

Беруншоҳ Умуров