Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида электр тармоғидаги узилишлар сабаб иссиқхоналардан биридаги сабзавотлар нобуд бўлди. Бу ҳақда “Troll.uz” хабар қилган.

Каналдаги постда қайд этилишича, кўрилган зарарнинг тахминий миқдори 35 минг АҚШ долларини ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, иссиқхонадаги сабзавотларни хорижга етказиб бериш бўйича шартнома барбод бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида паррандачилик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркор Абдунаби Ғиёсовга тегишли 5200 дона парранда электр энергияси уч кунлаб ўчгани сабаб нобуд бўлгани ҳақида хабар берилган эди.