Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида паррандачилик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркор Абдунаби Ғиёсов туманда электр энергиясини танқислигини вазирликкача етказган. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, туманда 3 кун электр энергияси ўчгани сабаб Абдунаби Ғиёсов ширкатига тегишли 5200 дона парранда совуқдан нобуд бўлган.

 

Тадбиркор айнан шундан нолиб, ушбу масала ортидан тегишли вазирликка мурожаат қилган. Айни вақтда тадбиркорнинг нобуд бўлган паррандалари учун компенсация тўлаш масаласи ёки электр энергиясидаги узилишлар борасида аниқ баёнот берилмади.