Бутун дунёдаги коронавирус пандемияси оқибатда дунё қарзлари ҳажми рекорд даражада ошиб бормоқда. Йил охирига қадар жаҳон қарзи энг юқори даражага етиб, 277 триллион АҚШ долларга етиши айтилмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Lenta.ru ёзди.

Жаҳон хусусий банк ва молия бизнесининг асосий лоббистик ташкилоти мутахассисларининг фикрига кўра, пандемиянинг иқтисодий оқибатлари ўтган йил охиридан буён глобал қарзнинг 15 триллион долларга кўпайишига сабаб бўлган.

Шунингдек, қайд этилишича, дунёдаги молия секторидан ташқаридаги қарздорлик даражаси жорий йилда 210 триллион долларни ташкил этмоқда. 2019 йилда бу кўрсаткич 194 триллион доллар бўлган.