Германиянинг Эссен шаҳрида жойлашган университет клиникасининг шифокори коронавирусга чалинган икки нафар беморни ўлдиришда гумонланмоқда.

Тиббиёт ходими 18 ноябрь куни қўлга олинган. Полиция шифокор қасддан ва ноқонуний равишда ўгир аҳволдаги беморлар дори воситаларини юборгани, бу эса уларнинг ўлимига олиб келганини гумон қилмоқда. Унинг мазкур хатти-ҳаракатлари оқибатида 47 ва 50 ёшли эркак вафот этган.

Таъкидланишича, беморлар гумонланувчининг қўлида даволанган ва дори воситалари юборилганида улар жуда оғир аҳволда бўлган.

Эндиликда шаҳар полицияси қотилликни тергов қилиш бўйича комиссия тузган, тиббиёт ходими эса ҳибсга олинган. У ҳозирча ўлим ҳолатларининг бири бўйича кўрсатма бериб, ўз ҳаракатлари билан «бемор ва унинг қариндошларини азобдан қутқармоқчи» бўлганини айтган.

Маълумотларга кўра, 44 ёшли шифокор 2020 йилнинг февралидан буён тиббиёт муассасасида ишлаб келган. Университет клиникасининг маълум қилишича, беморлар «ўлимнинг сўнгги босқичида» бўлган.

Аввалроқ Буюк Британия полицияси Люси Летби исмли ҳамширани саккиз нафар чақалоқни ўлдириш ва 10 нафар янги туғилган чақалоқ ҳаётига суиқасд уюштириш айблови билан қўлга олган эди.