Тошкентлик фуқаро Covid-19 инфекциясидан шифо топганини коронавирус беморларини даволаш марказида рақс билан нишонлади. Ушбу видео Ўзбекистондаги кўплаб телеграм каналларида тарқатилди.

Видео

Маълум бўлишича, ёши улуғ эркак касалликнинг оғир турига чалинган. Бироқ, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли фуқаро даволаниб, нормаль ҳаётга қайтган.

Эркак шифохонадан уйига жавоб олганидан сўнг, ўзининг соғайишини мана шундай рақс билан нишонлаган.

Бир қарашда сизга оддий ҳодиса бўлиб кўринаётган видеода фуқаро ўз ҳаёти учун курашган шифокорларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатганини англаш мумкин.

Маълумот учун, 22 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 617 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

Вафот этганлар 603 нафар бўлса, тузалиб соғлом ҳаётга қайтганлар 68827 нафарни ташкил этмоқда. 2 187 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётгани айтилади.