Куни-кеча чопқиллаб, ўйнаб юрган Шоҳруҳхон бахтсиз ҳодиса натижасида болдир суягини синдириб олди. Ҳозирда у оғир жароҳат туфайли қайта операцияга муҳтож.

Отаси иккинчи гуруҳ ногирони, оиланинг яшаш шароити жуда ҳам оғир. Шоҳруҳхон ва унинг оиласига биз-у-сизга ўхшаш саховатпеша инсонларнинг кўмаги зарур.

Аввало яратган эгамнинг қудрати ва ким учундир арзимас кўринган пул миқдорига ҳам Шоҳруҳхоннинг саломатлигини тиклашга эришишимиз мумкин.

Азиз мусулмонлар, ҳурматли юртдошлар Сиз Шоҳруҳхоннинг оёққа туришида ўз ёрдамингиз, эҳсонингизни беғараз улашасиз деган умиддамиз.

Зеро, бутун олам Парвардигори карами кенг, саховати чексиз бўлган зотки, У ўз хазинаи ғайбиясидан бандаларига қанча инъом қилса-да, ундан ҳеч бир нарса камаймайди. Парвардигоримиз биз бандаларини ҳам Ўзининг сифатларидан ўрнак олиб, доимо хайру саховатли бўлишга ва эҳсон қилишликка буюради. Келинг шу ўринда аслида “эҳсон” ўзи нима эканлиги ҳақида билиб олсак.

“Эҳсон” деганда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин “эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида эҳсон ва яхшилик қилишликка буюргандир. Иброхим сурасининг 31-оятида шундай мархамат қилади:

“(Эй Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!”.

Оли Имрон сурасининг 92-ояти каримасида эса шундай дейилади:

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.

Роббал аъламин жаннатга эришишликнинг йўлларидан бири бу – суйган нарсасидан эҳсон қилиш эканини баён қилмоқда. Инсон табиатида шундай бир нарса борки,  ўзи суйган нарсасидан воз кечиб уни эҳсон қилиш озгина қийинроқ туюлади.

Аммо, ўйлаб қаралса воз кечаётган нарсаси унинг эвазига охиратда қўлга киритадиган мукофоти яъни жаннатнинг  олдида жуда арзимас нарса эканини тушуниб етади.

Шоҳруҳхоннинг онаси телефон рақами: +998913300589

UZCARD: 8600 0604 0167 3414

HUMO: 9860 2601 0178 8677

VISA (Сбербанк): 4738 7201 7400 8536

Пайнет орқали ёрдам қилишни истаганлар учун: +998913300589