UFC президенти Дана Уайт UFC 255 мусобақасидан кейинги матбуот анжуманида енгил вазн тоифаси тақдири ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. UFC президенти ушбу масалани Хабиб Нурмагомедов билан муҳокама қилишни режалаштираётганини айтди.

«Мен Хабибга бироз вақт бераман. Тез орада у билан учрашамиз ва гаплашамиз », – деди Дана Уайт матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Нурмагомедов Гетжини UFC 254 мусобақасида иккинчи раундда мағлубиятга учратди. Шундан сўнг, доғистонлик жангчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.