Андижон шаҳрида фуқаролардан 3 800 АҚШ доллари йиғиб беришни талаб қилган ЭТК ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Effect.uz ахборот агентлигига хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳар “Бобур” ЭТК бўлими муҳандиси Ж.А. Айшахоним МФЙда ҳудудида жойлашган хонадонларга янги электр тармоғи тортиб келиш ва трансформатор пунктини ўрнатиш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига фуқаро М.дан ушбу МФЙдаги 30 та хонадон эгаларидан 3 800 АҚШ доллари йиғиб беришни талаб қилиб, кимёвий ишлов берилган 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.