Бугун, 21 ноябрь coaт 21:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 431 (+72) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

10 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:

Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,

Жиззах вилоятида 5 нафар,

Қашқадарё вилоятида 12 нафар,

Самарқанд вилоятида 6 нафар,

Фарғона вилоятида 9 нафар,

Тошкент вилоятида 21 нафар,

Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 68659 (+134) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қиляпти. Ҳозирда 2 169 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётгани айтилмоқда.