Жорий йилнинг 22 ноябрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Гидрометеорология хизмати марказига таяниб хабар берган.

Унга кўра, 2020 йилнинг 22 ноябрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, шамол тезлиги 7-12 м/с гача кучайиши, ҳарорат кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуқ бўлиши, йўлларда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

“Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.