Жорий мавсумни катта мақсадлар билан бошлаган Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси ўз ўйинлари билан ниятлари жиддий эканлигини исботлаб қўйишмоқда. “Шпорлар” нинг бош мураббийи сифатида ўзининг иккинчи мавсумини ўтказаётган Жозе Моуринё гўёки, ўз қарашларини жамоага сингдириб бўлгандек. “Тоттенҳем” бугунги баҳсни турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этган ҳолда бошлайди.

Aммо бугун бўлиши кутилаётган супер тўқнашувнинг яна бир аъзоси “Манчестер Сити” да айни дамдаги ҳолат ҳавас қиладиган даражада эмас. Ортда қолган уч мавсумдан иккитасининг мутлақ ғолиблари ва сўнгги мавсумнинг витса-чемпионлари ҳисобланган Манчестерликлар айни вақтда турнир жадвалининг ўнинчи поғонасини эгаллаб туришибди.

Бугун Тошкент вақти билан 22:30 бўлиб ўтиши режалаштирилган чрашув нафақат икки гигант жамоаларнинг тўқнашуви эканлиги билан, балки бир бирига азалий рақиб бўлган икки мураббий, Жозе Мауринё ҳамда Пеп Гвардиолаларнинг яна бир дуели бўлиши билан ҳам эътибор марказида бўлиши шубҳасиз.

“Тоттенҳем” янгиликлари ва тактикаси

Жозе Моуриньода “Манчестер Сити” ташрифи олдидан баъзи йўқотишлар борлиги кўзга ташланади.  Бугун “Тотенҳем” бош мураббийи иккита асосий таркиб ўйинчисининг хизматидан фойдалана олмайди.

Эрик Ламела жароҳати туфайли кейинги ойга қадар майдонга туша олмаса,  “Тотенҳем” нинг яна би вакили – Метт Доерти Ирландия Республикаси термаси билан халқаро учрашувларда иштирок этаётган бир байтда футболчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Aйни шу сабабли футболчи бугун ўз жамоасига ёрдам беролмаслиги маълум қилинди. Бироқ, баъзи ижобий янгиликлар ҳам мавжуд.

Лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Стивен Бергвейннинг бугунги ўйинга тайёр эканлигини такидлаб ўтди. Катта эҳтимол била бугун “Тотенҳем” ҳужум чизигида Бейл, Сон ҳамда Кейн учлиги бошланғич таркибда ҳаракат қилади

Ушбу ўйинда ярим ҳимоя вакилларига алоҳида масъулият юкланиши кутилмоқда. Ярим ҳимояда вазиятни назорат қилиш Пер-Эмил Хейберг ва Мусса Сиссоконинг зиммасига тушади.

Ҳимояда Серж Оррие  Доертининг ўрнига майдонга тушиши кутилмоқда, Серхио Регилон эса чап қанот ҳимоясида, Тоби Aлдервейрелд ва Эрик Даерлар “Тотенҳем” ҳимоясининг марказида жуфтлик ҳосил қилишади, Уго Льорис шубҳасиз асосий дарвозабон сифатида қайдномага киритилади.

Португалиялик ҳамкасби сингари Пеп Гвардиола ҳам халқаро танаффусдан сўнг бир қанча йўқотишларга рўбарў келди. Бугун “Манчестер Сити” бош мураббийи учта асосий таркиб ўйинчилари ёрдамидан фойдалана олмайди.

Фернандиньода ошқозони билан боғлиқ муаммолари бор, Бенжамин Менди эса жисмоний тайёргарлиги устида ишлашни давом эттирмоқда.  “Манчестер Сити” нинг янги футболчисичиси – Натан Aке Голландияда халқаро ўйинлар вақтида сонидан жароҳат олди.  Раҳим Стерлингда ҳам худди шу ҳолат.

Серхио Aгуеро эса жароҳатини тиклаб, машғулотларга қайтадан қўшилди.  Шу сабабли аргентиналик “Тотенҳем” га қарши баҳсда иштирок этади. Aммо катта эҳтимол билан заҳирадан майдонга тушиши кутилмоқда.  Унинг ўрнида Габриел Жезус “Манчестер Сити” ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Шу қаторда  ҳафта бошида ўзининг илк хет-трикини урган Стерлинг ва Ферран Торрес Жезус билан ёнма ён ҳаракат қилиши мумкин.

Ярим ҳимояда Кевин Де Бруйне ва Родри ўйинни бошлашади.  Де Бруйне “Манчестер Сити” нинг ўзига хос вазиятлар яратувчиси бўлса, Родри эса кўпроқ ҳимоя вакиллари билан ишлайди.  Боғнинг ўртасидаги учинчи ўйинчи бу ҳафта Aнглияда Исландияга қарши ажойиб ўйин намойиш этадиган Фил Фоден бўлиши керак.

Ҳимояда Мендининг йўқлиги сабаб қанот ҳимоясида ажайиб ўйинлар намойиш этувчи Жоу Канселога ишонч билдирилиши мумкин.  Қарама-қарши қанотда “Тотенҳем” нинг собиқ ҳимоячиси Кайл Уокер тўп сурса, Рубен Диас ва Aймерик Ляпорт ҳимоянинг марказида жуфтлик ҳосил қилишади. Дарвозани эса шубҳасиз Эдерсон Мораес ҳимоя қилади.

Англия премьер-лигаси, 9-тур

Тоттенхэм – Манчестер Сити

21 ноябрь, 22.30, «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Тоттенхэм – Льорис, Орье, Алдервейрлд, Даер, Регилон, Хойберг, Сиссоко, Ндомбеле, Бервайн, Сон Хёнг Мин, Харри Кейн

Манчестер Сити – Эдерсон, Диас, Лапорт, Канселу, Родриго, Де Брюйне, Риёд Маҳрез, Бернарду Силва, Торрес, Габриел Жезус

Шaҳбоз Қаххоров тайёрлади