Табиий газ ва қайта тикланувчи энергия манбаларини топиш учун қилинган саъй-ҳаракатларга қарамай, сўнгги ўн йил ичида бутун дунёда кўмир энергиясига эхтиёж анча ошди. 2020 йилга келиб эса илк маротаба глобал кўмир энергияси ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилди.

“Global Energy Monitor” ташкилотининг маълумотига кўра , 2020 йилнинг биринчи олти ойи давомида глобал кўмир қазиб олиш 2,9 гигаваттга камайган. Бу сўнгги беш йилга нисбатан жуда катта пасайиш бўлиб, аввалги йилларда кўмир қазиб олиш йилига ўртача 40 гигаваттдан ошган. Пасайишнинг асосий омили сифатида Covid-19 кўрсатилмоқда. 2018 йилда ҳам кескин пасайиш кузатилган (16.8 гигаватт), лекин аввалги йилга нисбатан икки баробарга камайган, холос.

2019 йилда кўмир экспорт қилувчи энг йирик давлатлар жумласига Индонезия (йилига 439 млн т), Австралия (382 млн т), Россия (210 млн т), АҚШ (105 млн т), Колумбия (82 млн т) ва Жанубий Африка (69 млн т) кирган.