Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бартараф этилди. Станция тўлиқ қувватда ишламоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки авариявий тўхташи натижасида мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайган эди.

Шундан сўнг, аварияга қарши тезкор бригада томонидан носозлик юзага келган мазкур ИЭСнинг 1- ва 2-энергоблокларининг тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.

Шунингдек, истеъмолчилар эҳтиёжини таъминлаш учун Тахиатош ИЭСнинг қуввати 280 МВт бўлган 1-энергоблоки ҳамда Толимаржон ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган 2-энергоблоклари ҳам тўлиқ қувватда ишлаши таъминланган.

Facebook Comments