Effect.uz ахборот агентлигига Наманган вилояти Косонсой туманидан Усмонова Хафизахон мия саратони билан 3 йил давомида касаллик билан курашиб келаётгани ҳақида айтиб, биздан ёрдам сўради.

Мазкур мурожаатни Effect.uz ахборот агентлиги журналисти Исахонов Сайфуллохон ўрганиб чиқди.

Ҳақиқатдан ҳам Усмонова Хафизахон мия саратони билан оғриб келаётгани ва оиласида шароити оғирлиги туфайли ҳозирда сизларнинг ёрдамингларга муҳтож. Унинг ҳозирда иккита фарзанди бор, қолаверса турмуш ўртоғи ҳам хаста.

Хафизахон хусусий шифохонада жон сақлаб келмоқда ва унинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.

Сизлардан ушбу аёлга қийин вақтида ёрдам беришингларни илтимос қилиб қоламиз!

Бутун оламнинг Парвардигори карами кенг, саховати чексиз бўлган зотки, У ўз хазинаи ғайбиясидан бандаларига қанча инъом қилсада, ундан ҳеч бир нарса камаймайди. Парвардигоримиз биз бандаларини ҳам Ўзининг сифатларидан ўрнак олиб, доимо хайру саховатли бўлишга ва эҳсон қилишликка буюради.

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.