Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратяпмиз. Бунда бизнинг энг яқин кўмакчиларимиз устоз ва мураббийлар, илмий ва ижодкор зиёлилардир“, – дейди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан боғланган, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг муҳим иши эканлиги доимий таъкидланади.

Ҳаммамиз азиз фарзандларимиз ҳаёти ва тақдирини ўқитувчи ва мураббийларга ишониб топширамиз. Аммо бугун фарзандларимиз тахсил олаётган мактаб муҳити қандай? У ерда нималар бўляпти улар қай тарзда кимлардан билим олмоқда? Бу саволлар жавобини биз Навоий шаҳридаги 13 мактабдан қидирдик? Нима учун дейсизми?

Чунки, бюджетдаги талон-тарожлик, билим савияси тушиб кетган, муомала маданияти ва ташки кўриниши билан бутун мактаб обрўсига рахна солаётган мактаб директорининг фаолиятидан ҳамма норози.

Таълим тизими айрим вилоятларда шунақа, асли айбдорлар шу тизимни ўзгартиришни хоҳламаётганлар. Ажаргул Усмонова хам мансаб ваколатидан фойдаланиб анча ишларни хамирдан қил суғиргандек бажарган. 9 йиллик фаолияти давомида таниш-билишчилик, мактаб маблағини талон тарож қилиш, ўзига яқин таниш ходимларни 5-6 та штатларга ишга жойлаштириш, ўқувчилар олдида ўқутувчиларни камситиш, уларни сўкиш, пул йиғдиларни айтмаса хам бўлади.

Айниқса мактаб раҳбарининг кийиниш маданияти ҳеч қайси талабга тўғри келмаслигини қандай изоҳлаган булар эдингиз? Бюджетдаги аниқланган суммалар дарёдан бир томчи холос. Аслидачи? бефойда, мақсадсиз сарфланаётганлар пуллар қанча?

Мактаб директорининг бу каби қилмишларидан ўқитувчиларнинг кўпи бошқа мактабларга ишга утиб кетди. Мактабдаги болалар билим савияси 48 фоиз тушиб кетди.

Бунга сабаб яна мактаб раҳбари, чунки ёш кадрлар кун бўйи ўқувчиларга дарс утишдан кўра телефонда кун ўтказишни афзал билишяпти. Мактаб жамоасининг ёзган аризалари, гўёки ҳавога учаётгандек. Ахир бунақа кетишда фарзандларимиз қандай қилиб билимли булади? Муаммо кўп ечим бор.

Биз Халқ таълими вазирлиги ва Навоий халқ таълими бошқармасидан бу мурожаат юзасидан расмий изоҳ сўраб қоламиз.