Кеча, 12 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 560 (+85) нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуо хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
83 нафари Тошкент шаҳрида,
2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун соат 19:00га қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
Андижон вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 10 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Хоразм вилоятида 10 нафар,
Тошкент вилоятида 29 нафар,
Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 66 814 (+142) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда 2 153 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Афсуски ушбу вирус ортидан расман 595 нафар ўзбекистонликлар вафот этган.