Халқаро космик станцияга (ХКС) тадбиркор Илон Мaскнинг SpaceX корпорациясининг Crew Dragon' да саёҳат қиладиган биринчи космик сайёҳлар шартнома имзоладилар. Бу ҳақида Американинг Axiom Space' фирмаси твиттердаги аккаунтида маълум қилди.

Халқаро экипаж учта хусусий астронавт ва қўмондон NASA Explorer астронавти Майкл Лопес-Алегриядан иборат бўлади. “Бошқача қилиб айтганда, орбитага чиқиш учун биринчи марта шахсий экипаж тузилди”, дейилади ёзувда. Биринчи рейс 2021-йил охиридан олдин амалга оширилади.

ТАСС хабарига кўра, март ойида Axiom Space космик уч сайёҳни ХКСга eтказиб беришга SpaceX билан келишган. Тахмин қилинишича, бундай турнинг давомийлиги 10 кунни ташкил этади: икки кунлик парвоз ва станцияда саккиз кунлик дам олиш.

Июль ойида Space Adventures космик сайёҳнинг космик саёҳати 2023-йилда бўлиб ўтиши ва тахминан 90-100 дақиқа давом этишини аниқлади. Бу Ер атрофидаги ХКС орбитасига тўғри келади. Икки сайёҳ “Союз МС” космик кемасида ХКСга боради. Улардан бири профессионал рус космонавти билан биргаликда ХКСнинг рус сегментидан очиқ космосга чиқади.