Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қўшмачилик билан шуғулланиб келган фуқарони қўлга олди.

Тошкентлик фуқаро айнан шу иш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, қизлар мижозларига 350 минг сўмга хизмат қилишган. Уларга мижозни юқорида таъкидланган тошкентлик аёл интернет орқали топиб берган. Таъкидлаш жоиз, фоҳишалик билан шуғулланган қизлар орасида 20 ёшли унаштирилган қиз ҳам бор.

Фоҳишахона 2016 йилдан бери фаолият юритиб келган. Уни ташкил этган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.