Ижтимоий тармоқларда ўзининг шармандали чиқишлари билан оммага танилган, халқ тилида Aсал Honey лақабини қўлга киритган айримлар тили билан фоҳиша дея аталадиган Асал Хўжаева бугун қамоқдан чиқарилди. Бу кимнинг буйруғи билан содир бўлгани ҳеч кимга номаълум. Айтишларича, унинг вояга етмаган фарзанди бор эмиш? Блогерлар бу борада қандай фикрда?

 

4 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда 5 суткалик маъмурий қамоқ билан жазоланган Асалҳоней қамоқхонадан бошқа жойда ўтириб онлайн чиқиш қилгани ҳақида хабарлар тарқалди, соат 23:00 дан ўтгач эса унинг қамоқдан озод қилинаётганига доир видео эълон қилинди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Маъмурий суди Кассация инстанцияси қарори билан унга нисбатан тайинланган жазо ўзгартирилган.

Асалҳоней тахаллуси билан танилган фуқаро Асал Хўжаева 2 ноябрь куни Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди қарори билан жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилган эди. Суд Асал Хўжаевани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари (4 460 000 сўм) миқдорида жарима, шунингдек, узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Аммо Тошкент шаҳар Маъмурий суди Кассация инстанциясининг 4 ноябрдаги қарори билан Асал Хўжаевага тайинланган жазо ўзгартирилган. Бунга асос сифатида судланувчининг 2010 йилда туғилган фарзанди борлиги ва айни вақтда у боланинг ягона боқувчиси эканлиги кўрсатилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Шу муносабат билан, Кассация инстанцияси Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан тайинланган қамоқ жазосини модда санкциясида белгиланган жарима (БҲМнинг уч баробари — 669 минг сўм миқдорида) жазоси билан ўзгартиришни, шунингдек, кодекснинг 41-моддаси билан тайинланган жарима (4 460 000 сўм) жазосини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган ва у 5 суткалик маъмурий қамоқ жазосидан дарҳол озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Асалҳоней 2020 йилнинг 5 май оқшомида ўзи яшайдиган уйда бир эркакнинг ҳужумига учраганди. Эркак уни уриб, танасини скотчлаб кетган эди. Ўшанда Асалҳоней ички ишлар ходимлари томонидан қутқарилган.