Ҳукумат қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилган.

Ўзгартириш киритилган қарорга кўра, эндиликда электродвигателининг қуввати 4кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар) ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 ой давомида сотилмаган “чиройли” рақамлар арзон нархда аукционга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.