Хабарингиз бор, Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим бошланган. Карантин вақтида эса кучли талаблар қўйилган. Бироқ НДПИ талабаларига карантин қоидалари нотанишга ўхшайди.

НДПИда 20 октябрдан бошлаб анъанавий таълим бошланган, аммо ижтимоий масофа, карантин қоидаларига амал қилиш деган тушунчаларга амал қилинмаябди” – дейди бизга видеони юборган НДПИ талабаси.

Бир аудиторияда талабалар тиқилиб дарс ўтилаётган видео 3 ноябрь куни олинган.

Мактаблар ўқувчилари ОТМ талабаларидан анча кичик бўлса ҳам карантинга амал қилиб таълим олмоқда (албатта раҳбарият вакиллари назорати сабабли), лекин салкам олий маълумотли кадрлар карантинни унутиб қўйишган.

Майли раҳбарият вакили эътибор қаратмаган, лекин шунча талабалар ичидан битта ақлли чиқиб масофани сақлашни эслатмаганмикин? Наҳотки шу талабаларга ўзининг, оила аъзоларининг соғлиги муҳим эмас?