АҚШ президентлигига даъвошар Жо Байденнинг штаб-квартираси берган маълумотига кўра, Байденнинг ғалабаси муқаррар.

“Ғалаба муқаррар: биз сайловчиларнинг 270 овозини олиш арафасидамиз. Ҳали ҳамма бюллетенлар ҳисоблаб чиқилмаган бўлсада, Байден 72 миллион овоз билан Америка тарихидаги энг кўп овоз олган шахс даражасига етди.

Дональд Трамп ютқазаётганини билади. Сўнгги 48 соат ичидаги унинг умидсиз ҳаракатлари буни аниқ кўрсатмоқда. Аммо кейинги президентни танлаш унинг ихтиёрига боғлиқ эмас. Бу қарорни америкаликлар қабул қилади”, дейилади Байденнинг штаби берган баёнотда.